Россия ҳуқуқ-тартибот органлари Кабардин-Болқор республикасида жиноий гуруҳ етакчиларидан бирини йўқ қилди. Бу ҳақда 14 август куни Миллий аксилтеррор қўмитаси баёнотига иқтибос келтирган ҳолда «Ведомости» хабар бермоқда.
Йўқ қилинган жиноятчининг исми-шарифи — Хизир Лихов. У «Кавказ» федерал трассасида навбатчилик қилаётган тезкор наряд ходимларига ҳужум қилган пайтда ўққа тутиб ўлдирилди.
Воқеа жойидан тўппонча, граната ва ўқ-дори топилди, дейилади қўмита баёнотида.
Тинч фуқаролар ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари орасида қурбонлар йўқ.
Изоҳ (0)