АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп амалдаги президент Барак Обамани ИШИД асосчиси эканлиги ҳақидаги сўзлари кинояли тарзда айтилганини таъкидлади. Бу ҳақда миллиардер Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«CNN мутлақо жиддий тарзда мен Обамани ва (Ҳиллари) Клинтонни ИШИД ‘асосчилари’ деб атаганимни хабар қилмоқда. Улар кинояни тушунмайдими?», — деб ёзди у.
Трамп телеканал рейтинги паст бўлгани учун ушбу хабардан фойдаланганини тахмин қилди.
ШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)