Америкалик сузувчи Майкл Фелпс Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг 200 метрга комплекс усулда сузиш баҳсларида ўзининг навбатдаги олтин медалини қўлга киритди, деб хабар бермоқда CBC хабар бермоқда.
АҚШ вакили масофани 1:54,66 дақиқада сузиб ўтди. Япониялик Хагино Косуке (1:56,61) кумуш, хитойлик Ван Шун (1:57,05) бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа, Майкл Фелпс 22 карра (шулардан 13 таси яккалик баҳсларида) Олимпиада чемпионига айланди. Рио–2016 ўйинларида америкалик сузувчи тўртинчи олтин медалга сазовор бўлди.
Бешта Олимпиада (Сидней–2000, Афина–2004, Пекин–2008, Лондон–2012 ва Рио–2016) да иштирок этган Фелпс ҳисобида 22 та олтин медалдан ташқари 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари мавжуд.
Изоҳ (0)