Рио—2016 Олимпиадасида 70 нафар спортчи билан иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси ўзи учун тўртинчи медални кафолатлади.
Дзюдо спорт турида икки нафар ўзбекистонлик дзюдочи бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлганди: Диёрбек Ўрозбоев ҳамда Ришод Собиров.
Бокс спорт турида ўзбекистонлик спортчиларни мағлуб этадигани ҳозирча топилмади. Аввалига Рустам Тўлаганов мусобақанинг ярим финалига йўлланма олган бўлса, унинг кетидан Ҳасанбой Дўстматов шу вазифани бажарди. Бу эса Ўзбекистон делегацияси учун 4 та бронза медалини аниқ кафолатлади.
Ўз вазн тоифасида ярим финалга йўлланма олган ўзбекистонлик боксчиларда олтин медаллар учун курашиш имконияти бор. 12—13 август кунлари улар ярим финал жангини ўтказади.
Медаль олган ўзбекистонлик спортчиларДиёрбек Ўрозбоев
Дзюдо — бронзаРишод Собиров
Дзюдо — бронза
Рустам Тўлаганов
Бокс — энг камида бронза (кураш давом этади)Ҳасанбой Дўстматов
Бокс — энг камида бронза (кураш давом этади)
Изоҳ (0)