20–21 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Мазкур тадбир ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида ташкил этилади, деб хабар беради «Газета.uz».
Бу ҳақдаги фармойишни 10 август куни Вазирлар Маҳкамаси эълон қилди.
Ҳашар давомида аҳоли яшайдиган кварталлар, кўчалар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва бошқа объектлар ободонлаштирилади ва тозаланади. Муҳтож инсонлар ва оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилиши мўлжалланмоқда.
Август, анъанага кўра, ободонлаштириш ва тозалик ойи деб эълон қилинди.
Изоҳ (0)