ICE биржасида Brent русумли нефтининг бир баррели нархи 10 август куни 45 доллардан пастга тушди, савдолар қизил зонада давом этди. Ярим соат ичида ушбу русумдаги нефть нархи 2,5 фоизга — 45,67 доллардан 44,5 долларгача тушди, деб хабар бермоқда «РБК».
Биржа трендининг ўзгариши АҚШ энергетик ахборот бошқармаси (EIA) чоп этган маълумотлар туфайли содир бўлди. Таҳлилчиларнинг прогнозларига терс равишда, АҚШ нефть захираларининг умумий ҳажми 1,1 миллион баррелга ўсгани маълум бўлди.
5 август маълумотларига қараганда, АҚШ тижорий нефть захиралари 523,6 миллион баррелга баҳоланган бўлиб, бу йилнинг шу вақти учун тарихий рекорд бўлди.
Изоҳ (0)