Яман пойтахти Сано шаҳрида жойлашган халқаро аэропорт махсус огоҳлантиришга қадар ёпилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Аэропорт фаолиятининг тўхтатилишига Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари амалга ошираётган кенг кўламли авиазарбалар сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Зарбалар аэропортга яқин жойлашган шаҳар кварталларига берилмоқда.
Яман пойтахти айни пайтда исёнчи хусийларнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракати қўлида турибди.
Энг жиддий талафот ан-Наҳда туманига етказилди. У ерда шаҳардаги энг йирик озиқ-овқат маҳсулотлари заводи жойлашган. Охирги маълумотларга қараганда, заводнинг 14 ишчиси ҳалок бўлган, ўнлаб ишчилар жароҳатланган.
Изоҳ (0)