АҚШнинг Орландо шаҳридаги SeaWorld денгиз боғида истиқомат қилувчи дельфин билан боғлиқ қизиқарли воқеа жаҳон матбуотининг диққатини тортди. Бу ҳақда, Daily Mail’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Боққа ташриф буюрган аёл ўзига тегишли iPad ускунасида съёмка олиб бораётган пайтда дельфин сувдан сакраб, планшетни тортиб олди ва уни сувга олиб кетмоқчи бўлди. Аёл шу заҳотиёқ iPad’ни сувдан олди, аммо, шунга қарамай, ускуна жиддий зарарлангани айтилмоқда.
Ушбу воқеадан сўнг барча дельфинлар фаоллашиб, бошқа туристларга тегишли буюмларни олиб қўйишга уринди.
Дельфиннинг хатти-ҳаракатлари видеога туширилди.