Спортчиларни тақдирлаш маросимида кўтарилган Хитойнинг қалбаки байроғи учун Рио-де-Жанейро Олимпиадасининг ташкилий қўмитаси узр сўради, деб ёзди «Вести».
Ўқ отиш мусобақасида хитойлик спортчилар кумуш ва бронза медалига эга чиққани учун, бир эмас иккита байроқ кўтарилиши керак эди. Ду Ли ва I Силин эса юлдузчалар нотўғри жойлаштирилган байроқ остида медалларни нишонлашга мажбур бўлди.
Шундай байроқ остида сузувчи Сун Ян кумуш медалини нишонлаганида, CCTV телеканали бошловчиси Суи Ёнгуан бунга эътибор қаратиб, ўзини 9 минг ўқувчи кузатиб борадиган Weibo ижтимоий тармоғига бу ҳақда ёзиб қолдирганди.
«Ахир бу давлат байроғи-ку! Бундаги қоидаларга кичик синф ўқувчиси ҳам тушунади», — ёзганди телебошловчи.
South China Morning Post нашри маълумотига кўра, Хитойнинг Олимпиада учун ҳамма байроқлари Хитойнинг ўзида тайёрланган. Кейинроқ Хитой Халқ Республикаси бош элчиси қалбаки байроқларнинг Хитойда тайёрланмагани ҳақида маълум берди.
Изоҳ (0)