Превью. Рио—2016 доирасида 7 август куни ўз омадини синаб кўрадиган ўзбекистонлик спортчилар
7 август санасида бир қатор ўзбекистонлик спортчилар Рио—2016 Олимпиадасидаги ўз иштирокини бошлайди.
Қуйида 7 август куни мусобақаларга киришадиган ўзбекистонлик спортчилар ва уларнинг чиқиш вақти кўрсатилган.
Бокс
Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг)Тошкентга 8 август кириб келган вақтда, аниқроғи, соат 01:45 да Шаҳрам Ғиёсов 69 килограммгача бўлган вазн тоифасида испаниялик рақиби Сиссоко Юбага қарши рингга кўтарилади.
Дзюдо
Ришод Собиров (-66 кг)Тошкент вақти билан 18:00 — 21:00 ҳамда 23:30 — 01:40 да Ришод Собиров 66 килограммгача бўлган вазн тоифасида Беларусдан ташриф буюрган Шершан Дмитрий билан беллашади. Вақтнинг икки хил кўрсатилишига сабаб — жангларнинг дастлабки раунддан финалга қадар ўтказилишидир.
Стол тенниси
Зоҳид КенжаевТошкент вақти билан 18:00 дан 20:00 гача ҳамда 8 август куни 22:30 дан 00:30 гача Кенжаев англиялик Пичворд Лайм билан беллашади. Жаҳон рейтингида Лайм 28-ўринда қайд этилган спортчидир.
Теннис
Денис Истомин22:36 да Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси испаниялик Давид Феррерга қарши кортга тушади.
Шоҳбоз ХолмирзаевТошкент вақти билан 16:30 дан бошлаб, 17:00 га қадар Шаҳбоз Холмирзаев 2000 метр масофада рақиблари билан рақобатлашади. У ўз иштирокини саралаш мусобақасидан бошлайди.
Спорт гимнастикаси
Оксана ЧусовитинаТошкент вақти билан 17:45 дан 19:15 га қадар Рио—2016 дан кейин спортдаги карьерасига якун ясайдиган ўзбекистонлик спортчи Оксананинг чиқишини кузатиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)