Кеча — 4 август куни соат 16:00 дан бошлаб янги «Миллий» (MTV) телеканали синов режимида ишга туширилди. Канал эфири суткада 17 соат — эрталабки соат 7:00 дан кечки 00:00 га қадар давом этади. Аввал хабар қилинганидек, MTV телеканалида ўзбек ва хориж мусиқаси юлдузларининг оммабоп клиплари, эксклюзив кўнгилочар дастурлар ва ток-шоулар, хит-парадлар, концертлар, юқори сифатли бадиий фильмлар ҳамда миллий ва чет эл сериаллари намойиш этилади. Канал ротациясида ҳар қандай ёш ва дид соҳиблари учун қўшиқлар тақдим этилади. Бундан ташқари, MTV’нинг дастурлар жадвалидан илмий-оммабоп кўрсатувлар ҳам ўрин олади.
Янги телеканални топа олмаётган телетомошабинлар телевизор созламалари таркибидаги телеканалларни автосозлаш (автопоиск) тугмаси орқали топиши мумкин. Бугунги кунда «Миллий» телеканалини Тошкент ва Тошкент вилояти ҳудудида яшовчилар ва «Ўзбекистон кабель телевидениеси» тармоғида республиканинг бошқа ҳудудлардаги аҳоли томоша қила олади. 1 сентябрдан эса бутун Ўзбекистон ҳудудида барча рақамли телеканаллар қаторида кузатиб бориш мумкин бўлади.
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.
Изоҳ (0)