Хакасиянинг Первомайский қишлоғида маҳаллий аҳоли мамонт суякларини топди. Бу ҳақда 4 август, пайшанба куни Хакасия миллий ўлкашунослик музейи вакили Маргарита Шоева маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Мутахассислар қадимий ҳайвон қолдиқларини тадқиқ этиш, шунингдек, топилма жойида қазиш ишларини ўтказишни режалаштирмоқда.
«Одамлар суяк қолдиқларини тасодифан топиб олган. 25 та суяк ва қисмлар, жумладан, бош суяги, тос суяги, пастки жағ, икки метрли тиш парчаси, умуртқа ва қовурғалар топилган. Биз уларни тадқиқ этиш, шунингдек, топилма жойида қазиш ишларини ўтказмоқчимиз. Яна суяклар топилиши эҳтимоли мавжуд», — дейди у.
Шоева аввал ҳам ушбу жойларда мамонт суяклари топилганлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)