Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев халқаро терроризм ва экстремизм учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда мамлакат раҳбари матбуот хизмати «Интерфакс»га маълум қилди.
«Ўзгартиришлар жазо ҳамда қамоқ жазосини ўташ жойларида шарт-шароитни янада кучайтиришга қаратилган, шунингдек, терроризм ва экстремизм фаолияти билан судланганларнинг фуқаролигидан маҳрум қилиш чоралари ҳам назарда тутилган», – дея маълум қилинди «Интерфакс»га.
2015 йилда Атамбаев Сурия ҳудудидаги урушда террорчилар томонида иштирок этаётган қизғизистонликларни фуқароликдан маҳрум қилиш кераклиги ҳақида маълум қилганди.
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги жанговар ҳудудларга 600 нафардан ортиқ Қирғизистон фуқаролари кириб борган ва халқаро террорчилик гуруҳларига қўшилган. Улардан 70 нафари ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)