15 июнь куни содир бўлган ҳарбий тўнтаришга уриниш чоғида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг самолёти F-16 қирувчиси томонидан уриб туширилишига бир бахя қолган эди. Бу ҳақда Туркия матбуотида хабар қилинмоқда, деб ёзади «Ведомости».
Жумладан, Hurriyet нашри Yeni Safak газетасига таяниб ушбу ахборотни тарқатмоқда, у эса, ўз навбатида, ҳукуматига манбаларига иқтибос келтирмоқда.
Айтилишича, 15 июль тунида тўғридан-тўғри халққа мурожаат қилганидан сўнг Эрдўғон Мармарисдаги меҳмонхонадан чиқиб, Даламандаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасига йўл олган. У ердан, ўз навбатида, давлат раҳбари президент авиаотрядининг Gulfstream самолётида Истанбулга учиши лозим эди.
Парвоз қатъий сир тутилган эди — навигацион оловлар ўчирилган, рейс махфийлиги таъминланган эди. Қўлга тушиш эҳтимолини пасайтириш учун президент самолёти тўғридан-тўғри Истанбулга учмай, Эгей денгизи бўйидан, Измир орқали учган.Шунга қарамай, исёнчиларнинг F-16 қирувчилари таъқибига учраган президент самолёти улардан қочиш учун Бандирма устида ярим соат айланишига тўғри келган. Қирувчилардан бири президент бортини таниб, уни тутиб қолишга ҳаракат ҳам қилган. Аммо нишон ракеталар зарби радиусига кирган пайтда F-16 нинг ёқилғиси тугай бошлаган ва учувчи орқага қайтишга қарор қилган.
Иккита F-16 Эрдўғон ўтирган самолётни нишонга олиб тургани ҳақида илгарироқ Reuters ёзган эди. Унинг версиясига кўра, Gulstream’ни президентга содиқ кучларнинг икки қирувчиси кузатиб борган.
Изоҳ (0)