Нукус темир йўл вокзалида 5,5 миллиард сўмлик реконструкция ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Замонавий тарзда қайта бунёд этилган вокзал биносида бир вақтнинг ўзида 400 йўловчига, бир кеча-кундузда эса 1 800 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди. Йўловчиларни кутиб олиш ва кузатиб қўйиш учун 6 йўлак барча қулайликка эга бўлди.
Йўловчилар учун VIP кутиш заллари, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, меҳмонхона типидаги дам олиш хоналари, савдо шохобчалари қурилди. Поездлар йўналиши ва қатнови тўғрисида ахборот берадиган электрон маълумотлар таблоси ўрнатилди.
1,4 гектар майдонни эгаллаган вокзал ҳудудидаги хиёбон ўртасида замонавий фаввора қурилиб, йўловчиларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун қулайлик яратилди. 550 метрлик икки перронга замонавий плиталар тўшалди.
Қайд этиш жоиз, Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилда барча молиявий манбалар ҳисобидан 4 триллион 52 миллиард сўмлик инвестиция ўзлаштирилиб, қатор иқтисодий-ижтимоий лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)