АҚШ Мудофаа вазирлиги охирги ўн йилда илк бор Тинч океани ҳудудига B-1B Lancer стратегик бомбардимончи самолётлар эскадрильясини йўналтирмоқда. Бу ҳақда Америка ҳудудий қўмондонлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Самолётлар Гуам оролидаги Андерсен базасига 6 август, шанба куни етиб келади ва у ердаги B-52 бомбардимончиларининг ўрнини эгаллайди. Уларга хизмат кўрсатиш учун базага Ҳарбий-ҳаво кучларининг 300 нафарга яқин ҳарбий хизматчиси ҳам юборилади.
B-1 янада қудратлироқ қуроллар ва масофадан зарба бериш бўйича ноёб имкониятларга эга эканлиги таъкидланмоқда.
CNN телеканалининг эслатиб ўтишича, Гуам базасидаги самолётлар Жанубий Хитой денгизи ва Корея ярим ороли ҳудудларидаги патрулни амалга оширади.
Изоҳ (0)