Uber онлайн такси буюртма қилиш сервиси шахсий хариталарини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳага 500 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Financial Times маълум қилди.
Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши сервисга Google’дан мустақил бўлиш имконини бериши кутилмоқда. Uber аксарият мамлакатлардаги фаолиятида Google хариталаридан фойдаланади.
Рақамли картография соҳасининг етакчи мутахассисларидан бири Брайан Макклендоннинг сўзларига қараганда, аниқ хариталар сервиснинг асоси ҳисобланади. Бироқ ривожланаётган мамлакатларда Google Maps ҳар доим ҳам аниқ эмас. Бу сервисда муаммоларни юзага келтиради, чунки шундай мамлакатларда ҳайдовчилар йўловчилар жойлашган жойни аниқлаш учун уларга қўнғироқ қилишга мажбур бўлади.
Uber хариталари ҳайдовчилардан олинган маълумотлар, шунингдек, компаниянинг картографиядаги шахсий ишланмалари асосида яратилади. Биринчи хариталар АҚШ ва Мексика учун ишлаб чиқарилади.
Изоҳ (0)