АҚШнинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla Motors компанияси қуёш энергия тизимларини ўрнатиш билан шуғулланувчи SolarCity фирмасини ўзига қўшиб олади. Шартнома 2,6 миллиард долларга баҳоланмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Tesla Motors хабарномасида айтилишича, фирмани сотиб олиш бўйича таклиф бир ой муқаддам киритилган. Яқинда шартнома имзоланиши айтилмоқда.
Ҳамкорликдаги фаолиятнинг биринчи йилида харажатлар синергияси 150 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда. Tesla Motors 190 савдо нуқталаридан фойдаланган ҳолда истеъмолчиларга қуёш тизимларини ўрнатиб бериш харажатлари ва тарифларини туширишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)