Буюк Британия Мудофаа вазирлиги кузда мамлакат ядро қалқонини модернизация қилиш дастури доирасида тўртта замонавий сувости кемасидан биринчисининг қурилиши учун бир миллиард фунт стерлингдан (1,3 миллиард доллар) ортиқ маблағ ажратади. Бу ҳақда The Financial Times газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Бошқарма лойиҳанинг 41 миллиард фунт стерлингга тенг (54 миллиард доллар) умумий бюджетидан транш тайёрламоқда. У сентябрдаёқ BAE Systems мудофаа компанияси ва сувости кемалари учун ядро реакторлари ишлаб чиқарувчи Rolls-Royce’га йўналтирилиши мумкин.
Нашрнинг маълум қилишича, ҳукумат ушбу катта кўламли лойиҳанинг дастлабки босқичларини амалга ошириш учун 4 миллиард фунт стерлинг (5,3 миллиард доллар) сарфлашга улгурган. Энди эса маблағлар кўринмас сувости кемаларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи қисмларни буюртма қилиш бўйича лойиҳавий ишларни молиялаштириш учун тақдим этилади.
Изоҳ (0)