АҚШ президентлигига номзод, миллиардер Дональд Трамп Колорадо-Спрингс шаҳрида (Колорадо штати) чиқиш қилиш олдидан лифтда ярим соатга тиқилиб қолди. Бу ҳақда, шаҳар ўт ўчириш бошқармаси вакили Стивен Уилчга таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, воқеа 29 июль, жума куни шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида содир бўлди. Лифт биринчи ва иккинчи қаватлар ўртасида тўхтаб қолди. Унда, Трампдан ташқари, яна тўққиз киши бор эди.
Ўт ўчирувчилар лифтнинг юқори қисмидаги люкни очиб, ичкарига нарвон туширди, лифтдагилар у орқали ташқарига чиқди.
Изоҳ (0)