Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Новороссийск кўчасидаги хонадонлардан бирида 10-синф мактаб ўқувчиси компьютер олдида ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Қайд этилишича, ҳодиса 26 июль куни содир бўлган. Кечки соат 7:00 да ўйинлардан бирининг навбатдаги босқичидан муваффақиятли ўтишга уринган, аммо буни уддалай олмаган компьютер ишқибози уйда мавжуд бўлган тўппончани олиб, мониторга қарата ўқ узган.
Кейинроқ эса мактаб ўқувчиси компьютер олдида ўлик ҳолда топилган. «Fontanka.ru»нинг маълум қилишича, боланинг ёнида дори-дармонлар идиши топилган.
Марҳумнинг оиласи ҳеч қандай рўйхатда турмаган.
Изоҳ (0)