Ўзбекистон БМТнинг E-Government Development Index рейтингида 20 поғонага кўтарилиб, 80-ўринни эгаллади. Рейтинг ва унга доир ахборот БМТ маъмуриятининг расмий маълумотлар базасида чоп этилди.
Икки йилда бир марта тузиладиган рейтингдан жами 193 мамлакат ўрин олди. Уларда электрон ҳукумат қай даражада ривожлангани турли критерийлар асосида баҳоланди. Биринчи ўринни Буюк Британия қўлга киритди — у икки йил ичида саккизта ўринга сакраб, чўққига чиқиб олди. Ундан кейинги поғоналарни Австралия ва Жанубий Корея эгаллади.
Кучли ўнликдан, шунингдек, Сингапур, Финляндия, Швеция, Нидерландия, Янги Зеландия, Дания ва Франция ўрин олди.
Ўзбекистон 0,5434 индекс билан 80-ўринга муносиб кўрилди. У 2014 йилги натижага нисбатан бирйўла 20 поғонага сакради. Ўзбекистондан юқорида Шри-Ланка, қуйида эса Перу жойлашган.
Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари қуйидаги натижаларни қайд қилди: Қозоғистон — 33, Қирғизистон — 97, Тожикистон — 139, Туркманистон — 140. Россия 35, Беларусь 49, Украина 62, Озарбайжон 56, Арманистон 87-ўринда.
Изоҳ (0)