Украинанинг Суми вилоятида жойлашган Давлат илмий-тадқиқот институти тажриба ўтказиш станцияси ҳудудида ўқ-дориларнинг портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна икки нафари жароҳат олди. Бу ҳақда Марказий ҳудуд прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Портлаш 28 июль, пайшанба куни маҳаллий вақт билан 16:30 да содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, йўқ қилиниши учун олиб келинган ўқ-дорилар машинадан туширилаётган вақтда портлаган.
Воқеа жойига Суми вилояти ҳуқуқ-тартибот ходимлари, шунингдек, вилоятнинг ҳарбий прокуратура органлари ҳам етиб борган.
Изоҳ (0)