Непалда йўловчи автобуси тоғли трассадан чиқиб кетди ва 100 метрлик жарликка қулади. Автоҳалокат оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kathmandu Post хабар бермоқда.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, жароҳат олган 35 нафар йўловчининг барчаси шифохонага ётқизилди. Улардан 8 нафари оғир аҳволда қолгани хабар берилмоқда.
Автоҳалокат мамлакат пойтахти Непал шаҳридан 600 километр узоқликда жойлашган Дханкута округида рўй берди. Кучли ёмғир ва туман автобуснинг жарликдан қулашига сабаб бўлгани айтилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида Непал собиқ молия вазири Хари Раж Кхева ҳам бўлган.
Изоҳ (0)