АҚШ ва Челябинск жарроҳлари гуруҳи тажриба орттирувчи шифокорлар халқаро семинарининг иккинчи босқичи доирасида олти кунлик чақалоқнинг юрагида операция ўтказди. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Челябинск вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Биз америкалик ҳамкасблар билан биргаликда оғир юрак касаллиги билан туғилган чақалоқда операция ўтказдик. Боланинг вазни бор-йўғи 1 800 грамм бўлиб, операциясиз у бир ойдан ортиқ яшамас эди», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Челябинсклик жарроҳлар «Юракдан юракка» бирлашмаси билан иккинчи йил ишламоқда. Бу жамоатчилик бирлашмаси бўлиб, унинг мақсади кардиожарроҳлик замонавий технологияларини бутун дунё бўйлаб тарғиб қилиш ва туғма юрак хасталиги бор болаларга ёрдам кўрсатишдан иборат.
Изоҳ (0)