Тошкентдаги Инҳа университети Ўзбекистонда биринчи марта барчага кириш имтиҳонларини реал вақт режимида кузатиш имконини тақдим этади. Имтиҳон 29 июль куни бўлиб ўтади, деб хабар беради UzDaily.
Илгарироқ Инҳа раҳбарияти оммавий ахборот воситалари вакилларини кириш имтиҳонларини кузатишга чақириб, улар имтиҳон жараёни шаффоф ва ошкор ўтишига ишонч ҳосил қилиши мумкинлигини эътироф этган эди.
Имтиҳон куни университет жамоатчилик учун видео-стриминг ташкил этади. Жараённи «Live.Inha.uz» саҳифаси орқали кузатиш мумкин бўлади.
Кириш имтиҳонларига ўтадиган холлда веб-камералар ўрнатилади, улар жараённи онлайн режимда намойиш этиб боради.
Саҳифа TAS-IX зонасида жойлашган бўлиб, бу видеонинг тезкор юкланишини таъминлайди. Интернет провайдерларнинг кўпчилик қисми TAS-IX учун трафик ушлаб қолмаслиги инобатга олинса, жараённи кузатиш фойдаланувчилардан сарф-харажат талаб қилмайди.
Лойиҳа EastTelecom ва Real Solutions компаниялари кўмагида амалга оширилмоқда. EastTelecom компанияси лойиҳа реализацияси учун канал тақдим этди, Real Solutions эса видео стримингини ташкил этишда ёрдам берди.
Изоҳ (0)