Шоҳида Узоқова, гарчи санъат оламига ўттиз ёшида кириб келган бўлса-да, ўз иқтидори ва санъатга бўлган муҳаббати туфайли оз фурсат ичида халқ меҳрини қозонди. Тинимсиз меҳнат ва изланишлари натижасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди. Актрисанинг «Тасвир» журналига берган интервьюси билан «Даракчи.uz» бўлишди.
«Актриса эл назаридаги одам бўлганидан ҳеч қачон унинг енгиллигини кечириб бўлмайди. Ўзи шундоқ ҳам санъаткор аёлларнинг тупроғи енгил бўлади. Унинг озгина хатоси ҳам бошқаларга фожиа бўлиб туюлади. Кўча-кўйда кетаётганимда, бирор эркак билан гаплашиб қолсам, ўзимни четга тортиб, ийманиб гаплашаман. Оддий ўқитувчи аёл ўша эркак билан гаплашса, одамлар буни нотўғри тушунмайди, лекин бу ишни актриса қилса, уни бошқача қабул қилишади. Актриса ҳар тарафлама эҳтиёткор бўлиши лозим. У давраларда ҳамманинг эътиборида бўлади. Шундай кезларда ҳам ўзига эҳтиёткор ва сергак бўлиши шарт», — дейди Шоҳида Узоқова.
Изоҳ (0)