«Ювентус» клуби аъзоси Пол Погбага агентлик қилувчи Мино Раёла мижозининг «Манчестер Юнайтед» клубида тиббий кўрикдан ўтиши масаласини бекор қилди, деб хабар берди «Sports.ru».
Жараён бугун — 28 июль куни Майамида бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ томонлар бу кунга қадар келишув масаласини якунига етказа олмади. Мино Раёла Погбанинг трансферидан 30 миллион евро ишлаб олишдан умид қилганди.
Изоҳ (0)