АҚШнинг Флорида штати соғлиқни сақлаш ходимлари саёҳат қилиш билан боғлиқ бўлмаган Зика вирусини юқтириб олишнинг икки сирли ҳолатини ўрганмоқда. Бу ҳақда Fox News телеканали маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шу тариқа, бу Флоридада вируснинг юқтириб олиниши билан боғлиқ тўртинчи ҳолат бўлиб, улар бир-бирига қўшни жойлашган Майами-Дейд ва Броуард округларида қайд этилган.
Телеканалнинг маълум қилишича, биринчи икки ҳолатда вирус АҚШ ҳудудида чивин чақиши туфайли тарқалган бўлиши мумкин. Штат расмийлари эса улар ҳозиргача вирусни юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатларни ўрганаётганлиги ва аниқ хулосага келмаганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)