Brent русумли нефтнинг бир баррели нархи жорий йилнинг 20 апрелидан буён биринчи марта 43 доллардан пастга тушиб, 42,99 долларни ташкил этди. Буни Лондоннинг ICE биржаси маълумотлари кўрсатмоқда.
АҚШ тижорий захиралари ҳақида расмий маълумотлар чоп этилганидан буён нефть нархи тушишда давом этмоқда. 15–22 июль давомида АҚШ захиралари 1,6 миллион баррелга кўпайиб, 521,1 миллион баррелни ташкил этди.
Изоҳ (0)