16—18 сентябрь кунлари Тошкент мезбонлик қиладиган теннис бўйича Дэвис Кубоги доирасидаги Ўзбекистон — Швейцария ўйинида дунёнинг учинчи рақамли ракеткаси Рожер Федерер иштирок этмайди.
Федерер баёнот бериб, йил якунига қадар кортга тушмаслигини эълон қилди. У Рио-де-Жанейро Олимпиадасида ҳам иштирок этмайди.
«Оламспорт» маълумотига кўра, бешинчи ракетка Станислас Вавринка ҳам катта эҳтимол билан Тошкентга келмайди. Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этиши мумкин бўлган энг яхши теннисчи эса ATP рейтингида айни вақтда 125-ўринда бормоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси Дэвис Кубогининг аввалги босқичида Хитойни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Изоҳ (0)