Англия Премьер-Лигаси иштирокчиси «Сандерленд» шотландиялик Дэвид Моесни бош мураббий сифатида таништирди. Клубнинг амалдаги бош мураббийи Сем Эллардайс Англия миллий терма жамоасини қабул қилиб олганидан сўнг, «Сандерленд»даги бош курси бўш турганди.
«Интерфакс» хабарига кўра, Дэвид Моес 4 йиллик шартномага имзо чеккан.
Дэвид Моеснинг сўнгги иш жойи Испания Ла Лигасининг «Реал Сосьедад» клуби эди. 53 ёшли мутахассис бунга қадар аввалроқ «Престон», «Эвертон», «Манчестер Юнайтед» каби клубларда ҳам фаолият олиб борган.
Изоҳ (0)