«Манчестер Юнайтед» жамоасининг янги аъзоси Златан Ибрагимович манкунианлар учун «Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олиш камида 100 миллион еврога тушиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
«Эшитишимча, Погба жуда қиммат тураркан, аммо менинг ‘МЮ’даги футболкаларимни сотиб, бу пулларни қоплаш мумкин», – деди Ибрагимович.
Аввалроқ Италия сайтларидан бирида фаолият олиб борувчи журналист Жанлука Ди Марцио « Манчестер Юнайтед» франциялик 23 ёшли футболчи учун 110 миллион евро ва қўшимча 10 миллион бонус таклиф қилгани, «Ювентус» эса ушбу таклифни рад этгани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)