Англиянинг «Манчестер Сити» клубини қабул қилиб олган Хосеп Гвардиола жамоанинг ёш мухлиси билан таксида сайр қилди. Бу ҳақда болакайнинг ўзи олдиндан билмасди.
Таксига қадам қўяр экан, мухлис кўзларига ишонмади ва «бу чиндан ҳам сенми?», деб ҳайратдан қотиб қолди.
Гвардиола мухлис билан сухбатлашиб, унинг мактабдаги футболларда марказий ярим ҳимояда ўйнашини билиб олди. Мухлис эса Гюндоган ҳақида фикр билдирди, Мессини сафга қўшиб олиш масаласи юзасидан фикр алмашди.
Изоҳ (0)