Туркия ҳукумати ҳарбий тўнтариш муносабати билан 10 856 фуқаронинг паспортларини бекор қилди. Бу ҳақда, NTV телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Тўнтаришда алоқадорликда гумонланиб паспортларидан маҳрум қилинганлар қайси касб эгалари эканлиги номаълум. Эслатиб ўтамиз, тўнтариш билан боғлиқ равишда ҳарбийлар, жандармерия вакиллари, давлат ишчилари, прокурорлар, судьялар, ўқитувчилар ва илмий ходимлар жавобгарликка тортилган ёки назорат остига олинган эди.