«Россия 1» телеканали оператори Андрей Назаренко Москва шарқида жойлашган хонадонидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, 44 ёшли операторнинг танасида бешта ўқ изи бўлиб, ўқлардан бири унинг бошига теккан. Назаренко 19 июль тунида ҳалок бўлгани аниқланди. Танани 20 июль куни унинг ўғли топиб олди.
Бошқа маълумотларга қараганда, оператор 43 ёшда бўлиб, унинг танасини рафиқаси топиб олган. Танада олтита ўқ изи бўлган. Ўқлардан бири Назаренконинг пешонасига, яна бири эса юрагига теккан.
Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди. Жиноий иш очилди.
Изоҳ (0)