Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Сергели туманида 21 июль, пайшанба куни кучли шамол натижасида катта дарахтнинг бир қисми синиб, машина бозори олдидаги йўлнинг учта ҳаракатланиш бўлагидан иккитасини тўсиб қўйди. «Газета.uz» хабарига кўра, бу вақтда йўлдан ўтиб кетаётган Spark автомобили дарахт бўлаклари остида қолган.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Қисқа вақт ичида йўлда катта тирбандлик юзага келган. Ўткинчилар ва яқин орадаги ёқилғи қуйиш шохобчаси ходимлари ўз кучи билан автомобилни дарахт бўлаклари остидан олиб чиқишга ва йўлни тозалашга қарор қилган.

Дарахт синиши натижасида узилиб кетган электр симлар эҳтиёткорлик билан олиб ташлагандан сўнг, улар автомобилнинг синган олд ойнаси устидан дарахт шохини кўтариб олишган, шундан сўнг Spark ўз йўлида давом этган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи