Брюссель шаҳри марказида ўтказилган икки соатлик махсус операция давомида террорчиликда гумон қилинган шахс ёш физик бўлиб чиқди. Унда ҳеч қандай портловчи қурилма топилмади. Бу ҳақда RTBF телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция ходимлари 30 даражали иссиққа қарамай, узун пальто кийиб олган ва кийими остида симлар кўриниб турган эркакни қўлга олди.
«Қўлга олинган киши ёш физик бўлиб чиқди. У шаҳар марказида турли диапазонларда нур тарқалишини ўрганаётган экан. Сапёрларнинг текширувидан сўнг унда ҳеч қандай портловчи қурилма аниқланмади. Физикда фақатгина илмий аппаратура бўлган», – дея маълум қилди RTBF телеканали.
Изоҳ (0)