The Telegraph нашрининг хабар беришича, Англия миллий терма жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин бўлган номзодлар орасида Сэм Эллардайс етакчига айланиб олди.
«Арсенал» билан шартномаси яна бир йилдан кейин ўз якунига етадиган Арсен Венгер Англия Футбол Ассоциациясининг таклифига рад жавобини бергач, номзодлар ичидан Эллардайс вариантида тўхталинди.
Норасмий маълумотга кўра, «Сандерленд»ни 2015/16 йилги мавсум якунларига кўра Премьер-Лигада сақлаб қолган мутахассис янги иш жойида йилига 3,5 миллион фунт-стерлинг маош олади.
Мураббийлик фаолиятини 1991 йилдан бошлаган Эллардайс фаолияти давомида «Блэкпул», «Нотс Каунти», «Болтон Уондерс», «Ньюкасл», «Блэкберн Роверс», «Вест Ҳэм», «Сандерленд» каби клубларда фаолият олиб борган.
Изоҳ (0)