Марказий Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Эньши шаҳри яқинида бугун, 20 июль куни газ қувури портлади. «Сина» порталига таяниб, «ТАСС» агентлигининг хабар қилишича, ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 3 нафари жароҳат олди.
Айни дамда воқеа жойига полиция ва ўт ўчириш ходимлари етиб келган. Маҳаллий ҳукумат расмийлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Изоҳ (0)