Журналист Павел Шереметнинг ўлдирилишини тафтиш қилувчи тезкор гуруҳга Украина миллий полицияси раҳбари Хатия Деканоидзе бошчилик қилади. Тегишли кўрсатмани Украина президенти Пётр Порошенко ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари билан суҳбат чоғида берди, деб хабар қилмоқда «Корреспондент.net».
Шунингдек, давлат раҳбари тергов иши юзасидан ҳар куни ҳисобот бериб боришни топширди.
Порошенко бош прокурор Юрий Луценко ва хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицакдан гуруҳга энг яхши мутахассисларни йўллашни сўради.
«Бирорта версия ҳам истисно қилинмасин», — деди президент.
Эслатиб ўтамиз, Киевда 20 июль, чоршанба куни маҳаллий вақт билан 7:45 да автомобиль портлаши оқибатида Павел Шеремет ҳалок бўлди.
Украина ИИВ раҳбари маслаҳатчиси Зорян Шкиряк журналистнинг автомобилида ясама портловчи қурилма ишга тушганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)