Италиялик кутурьелар Бенедетта Маркезани ва Катерина Скотти таниқли дизайнер Жулиана Коэн Камерино билан ҳамкорликда Бухородан махсус келтирилган иқат матосидан фойдаланган ҳолда La Bizantina қўлда тикилган сумкалар коллекциясини яратди. Бу ҳақда, Il Sole 24 Ore нашрига асосланиб, My Day хабар бермоқда.
«Ўзбекистоннинг бетакрор матолари ва ҳайратланарли аксессуарлари орқали ҳар бир киши унинг руҳини ва гўзаллигини ҳис эта олади. Шу билан бир вақтда дизайн икки томонлама муносабатларни йўлга қўйиш учун ажойиб майдонча бўлади: Ўзбекистонда, Италиядаги каби, кийим-кечак ишлаб чиқаришда катта тажриба бор», — дейди дизайнерлар.
Ўзига хос сумкалар яратиш ғояси Бенедетта Маркезани ва Катерина Скоттига тасодифан, Туркияга сафар чоғида келиб қолди.
Ҳар бир сумка ягона нусхада тикилган бўлиб, ичкари қисмида рақами кўрсатилган. Стандарт ўлчам — 15х30 сантиметр, мато тури ҳам ўзгармаган.
Коллекция дизайнери — Италиянинг Roberta di Camerino маркаси муаллифи Жулиана Коэн Камерино. У Bagonghi сумкасини яратиб, дизайн оламида шуҳрат қозонган. Жулиана аёллар гардеробида аксессуарларга асосий ўрин берган биринчи дизайнер ҳисобланади.
Изоҳ (0)