Агар жаҳоннинг марказий банклари ўз рақамли валюталарини чиқара бошласа, улар иқтисодиётга ЯИМнинг 3 фоизи миқдорида импульс бериши ҳамда молиявий ўзгаришлар оқибатларини юмшатиши мумкин бўлади. Бундай хулосага Англия банки тадқиқотчилари Жон Бэррдир ва Майкл Камхофлар келди, деб хабар беради «Интерфакс».
Рақамли валюта, нақд пул сингари, шахсий харидларда ишлатилиши мумкин, шу билан бирга, у банк ўтказмаларида юқори тезликни таъминлайди — йирик суммаларни бир лаҳзада дунёнинг исталган четига етказиш мумкин бўлади.
Бунда тижорий банклар сингари воситачилар пул айланиши ҳалқасидан чиқариб юборилади, шу тариқа, ортиқча харажатлар амалда нолга тушиб қолади.
Ривожланган мамлакатлар марказий банклари, шу жумладан, Англия банки ва Канада банки тажриба сифатида рақамли валюта жорий қилиш масаласини ўрганиб чиқмоқда.
«Банклар рақамли пул билан рақобатлаша олмайди», — деди бу ҳақда Stellar Consulting фирмаси раҳбари Питер Стелла.
Изоҳ (0)