Россия футбол иттифоқи мамлакат терма жамоасига янги бош мураббий тайинланмагани ҳақидаги баёнотини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Россия футбол иттифоқи айни дамда мамлакат миллий терма жамоасига бош мураббий тайинланмаганини расман маълум қилади. Режага кўра, бош мураббийни тайинлаш бўйича музокаралар жараёни 30 июлда ўз якунига етади. Барча зарур ахборот Россия футбол иттифоқи расмий сайтида эълон қилинади», – дейилади ташкилот расмий сайтида.
Аввалроқ ОАВ россиялик футбол мутахассиси, Москванинг «Спартак» ва «Динамо» ҳамда Польшанинг «Легия» клуби собиқ бош мураббийи Станислав Черчесов Россия миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тасдиқлангани ҳақида хабар берганди.
Изоҳ (0)