Испаниянинг Сеута шаҳрида истиқомат қилувчи Сули исмли 24 ёшли йигит Ибица оролида Месси билан суратга тушишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Sports.ru» блогерларидан бири ҳикоя қилади.
Айтилишича, футбол ишқибози дастлаб Криштиану Роналду билан суратга тушмоқчи бўлган, аммо футболчи унга эътибор қаратмаган. Шунда Сули сувда бир километр сузиб ўтиб, Мессининг яхтасига яқинлашган. Месси уни бортга чақириб, шарбат билан меҳмон қилган. Улар 20 дақиқача суҳбатлашиб, суратга тушган.
Месси Сулининг ортга қайтиши учун ўз транспортини таклиф қилган, лекин йигит бундан бош тортиб, сузиб қайтиб кетган.
Изоҳ (0)