Мексикалик мутахассислар охирги ҳафта ичида мамлакатда Зика вирусини юқтириб олиш билан боғлиқ 141 та янги ҳолатни аниқлади. Бу ҳақда 18 июль, душанба куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Вазирликнинг маълум қилишича, 2015 йилнинг декабридан буён жами 927 киши вирус билан касалланган. Оғир асоратлар ёки ўлим ҳолатлари ҳақида маълум қилинмаган. Вирусга энг кўп чалинганлар Чьяпас (352 нафар) ва Герреро (225 нафар) штатларида истиқомат қилмоқда.
Зика безгаги 417 нафар мексикалик ҳомиладор аёлда қайд этилган. Улардан бир қисми ҳозирги пайтга қадар фарзандини дунёга келтирган бўлиб, уларда касаллик келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланмаган.
Изоҳ (0)