Хитой Суреп Лигасининг 17-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов гол уришга муваффақ бўлди, деб хабар берди «Championat.asia».
Исмоилов тўп сурадиган «Чанчун Ятай» клуби ўз майдонида Осиё Чемпионлар Лигасининг икки карра ғолиби «Гуанжоу Эвергранд»ни қабул қилди. Луис Фелипе Сколари мураббийлигидаги жамоага қарши беллашувнинг 29-дақиқасида ҳисоб ўзбекистонлик футболчи томонидан очилди.
«Чанчун Ятай» ўйин якунига қадар ҳисобни ушлаб қола олмади. 82 ва 83-дақиқада дубл қайд этган Женг Лонг «Гуанжоу Эвергранд»га ғалаба тақдим этдим.
18-турдан кейин Анзур Исмоилов тўп сураётган «Чанчун Ятай» Хитой Супер Лигасида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Сколари бошчилик қилаётган жамоа эса энг яқин таъқибсичини 13 очко ортда қолдириб, пешқадамликни ҳеч кимга бермаяпти.
Анзур Исмоилов ва Луис Фелипе Сколари Тошкентнинг «Бунёдкор» клубида бирга фаолият олиб борган.
Изоҳ (0)