Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон тарафдорларини жума кунига қадар кўчаларда қолишга чақирди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«Тўхташ йўқ, майдонлардан чекиниш йўқ. Биз майдонларни бўш қолдирмаймиз», — унинг сўзларини келтиради Anadolu агентлиги.
Эрдўғон илгарироқ тарафдорларини тарқалмасликка чақирган ва ўзи ҳам улар билан бирга қолишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)