Туркиядаги давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш туфайли Япония ҳукумати ҳузурида ахборот тўплаш бўйича фавқулодда марказ иш бошлади. Бу ҳақда, NHK телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Мўғулистонда расмий сафар билан бўлиб турган Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳукумат бош котиби Ёсихидэ Суга бошқа давлатлар билан ҳамкорликда ахборот тўплаши, шунингдек, Туркиядаги Япония фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш бўйича иш олиб бориши юзасидан кўрсатма берди.
Изоҳ (0)