Янги Зеландия фуқароси ўз вақтини Pokemon Go ўйинига сарфлаш учун ишидан бўшади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
24 ёшли Том Карри мамлакат бўйлаб ўйинни икки ой давомида бутунлай ўтиш учун ўз лавозимини тарк этганини маълум қилди.
Ўйинчининг асосий мақсади – барча покемонларни тўплаш. Айни дамда у 151 та покемондан 90 тасини ушлаб олишга муваффақ бўлди.